Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сирдарёда фарзандининг таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлаган отага нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё тумани иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 2016 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ш.У.дан ундирувчи Х.У.нинг фойдасига 2 нафар фарзандининг таъминоти учун қарздорнинг ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларидан 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Бироқ ота суд буйруғида зиммасига юклатилган масъулиятни бажармаган. Бюронинг Сирдарё тумани бўлими томонидан Ш.У. 2 нафар фарзандининг таъминоти учун алимент пулларини ўз вақтида тўлаши бўйича бир неча бор огоҳлантирилган бўлса-да, ота фарзандларининг таъминоти, яъни 15 ой давомида 13 710 038 сўм алимент пулларини ўз вақтида тўламаган.

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё тумани суди қарорига асосан фуқаро Ш.У.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Фото: Зарбалардан кейин чироқсиз қолган Украинанинг коинотдан кўриниши
Маҳаллий
Андижонда Isuzu ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 41 киши жароҳатланди, 3 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган
Дунё
Сена дарёси бўйлаб сайр: турли-туман қиёфалар ва машҳур тарихий обидалар — суратларда