Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Ғузор тумани электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди.

Nasafnews’нинг ёзишича, воқеа 5 октябрь куни содир бўлган. 1972 йилда туғилган марҳум ходим ҳамкасблари билан «Ғузор-Совбог» фидерининг «Микоп» шохобчасини авариядан кейин кўрикдан ўтказган. Шу куни соат 14:30 ларда фидерга кучланиш берилган.

Соат 15:30 ларда истеъмолчи билан келишган ҳолда бригада ўзбошимчалик билан «Охунбобоев» фидерининг 36-таянчидан истеъмолчи таянчига ўтадиган симларни ечиш вақтида электрчи Ғ.Б. кучланиш остида қолган.

Бошқа ходимлар жабрланувчи Ғ.Б.ни таянчдан тушириб, биринчи ёрдам кўрсатиб, тез ёрдам чақирган. Аммо ходим воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда мазкур воқеа сабаблари ўрганилмоқда.

Мавзуга доир: Тошкентда Wi-Fi ўрнатмоқчи бўлган монтажчи ток уриши оқибатида вафот этди (видео)

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Фото: Зарбалардан кейин чироқсиз қолган Украинанинг коинотдан кўриниши
Маҳаллий
Андижонда Isuzu ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида 41 киши жароҳатланди, 3 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган
Дунё
Сена дарёси бўйлаб сайр: турли-туман қиёфалар ва машҳур тарихий обидалар — суратларда