Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Актриса Илмира Раҳимжонова «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Чархпалак» сериалидаги лўли Марям образи билан элга танилган актриса Илмира Раҳимжонова илк маротаба шахсий ҳаёти ҳақида гапирди.

Актриса суҳбат давомида Туркияга турмушга чиққани, турмушига ўн саккиз йил бўлгани ҳақида гапириб берди.

Турмуш ўртоғим оддий инсон. Диний ва дунёвий билимга эга, дунёқараши кенг, яхши турмуш ўртоқ, яхши инсон. Ижодимдан, оилавий шароитимдан кўнгли тўлган инсон. Турмуш қурганимга ўн саккиз йилга қараб кетди. У қизимнинг меҳрибон отаси.

Истанбулда кинофестиваль бўлган эди. Ҳозир номи ўзгарган, у пайтлари 2003—2004 йилларда «Ўзбекфильм» директори Турди Нодиров янги чиққан фильмларни фестивалларга жўнатиб турарди. Мен ўшанда, адашмасам, «Чаёнгул» фильми билан фестивалга боргандим.

Ўшанда фестивалда фильмни кўрсатганмиз. Султон Аҳмад масжиди ҳовлиси ичида ресторан бўларди, ҳозир у жой йўқ. Биз ўша ерга кириб овқатланганмиз. Делегация билан боргандик. Кўпчилик катталар, биз эса ёшмиз, тортиниб, гапирмасдан юрибмиз. Ўшанда турмуш ўртоғим билан ресторанда кўришганмиз. Кимлар, деб бизни сўраган, бизни ўзбекистонлик дейишган.

Кейин у инсон Ўзбекистонга келгандан кейин, мухлисларим орқали мени топган. «Мендан қўлимни сўрамагин, менинг отам бор», деб отамга юборганман. Чунки у иккинчи турмушим эди ва мен энди турмушга чиқмайман, деб аҳд қилгандим. Отам рухсат бердилар ва кейин турмушга чиқдим.

Турмушга чиққач, бирдан Туркияга кетмадим. Чунки ўғлим у вақтда кичкина эди. Мактаби бор эди. Ўғлимни олдим, эрим ресторан иши билан шуғулланар эди, шунинг учун Грузияга оилавий кетдик. Биз эримнинг тижорат ишларини биргаликда давом эттириш учун Грузияга оилавий кетгандик.

Ўғлим Грузияда инглиз, рус, грузин тилини ўша мактабда ўқиди, ҳаттоки у грузинлардан яхши ўқирди. Бир йил ўқигандан сўнг, иккинчи синфни тугатиб, ўзимизнинг мактабга берганимизда бу ердаги ўқитувчилар «болани жуда ўзгартириб келибсан», деб менга гапирди. Аслида болам яхши томонга ўзгарган эди. «Грузияга кетиб ўғлим учун яхши қилдим», деб ўйлайман. Чунки у иккинчи синфни тугатганида, тенгдошларига қараганда яхшироқ дунёқарашга эга эди.

Илмира Раҳимжонова, актриса

Маълумот учун, Илмира Раҳимжонова 1969 йил 27 сентябрда Тошкент вилояти Бурчмулла қишлоғида ишчи оиласида туғилган. «Эътироф-2016» тақдимотида «Йилнинг энг яхши кино­актрисаси» деб топилган.

«Чархпалак» сериали, «Забаржад», «Иблис девори», «Чаёнгул», «Соғинч соҳили», «Муҳаббат синовлари», «Ойдиной», «Фаришта», «Фариданинг икки минг қўшиғи» каби фильмларда рол ижро этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди