Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ярим енгил вазн тоифасида ҳаракат қилувчи Саидёқуб Қаҳрамонов (9-1) ўзининг навбатдаги жангини 17 декабрь кунги UFC мусобақасида ўтказади.

Коллаж: «Дарё» | Фото: Getty Images

Коллаж: «Дарё» | Фото: Getty Images

Унга ушбу жангда россиялик Саид Нурмагомедов (17-2) рақиб бўлади.

Ушбу маълумотга аниқлик киритиш учун «Дарё» ўзбекистонлик яккакурашчи билан боғланди. Саидёқуб ҳақиқатда кейинги рақибини Саид Нурмагомедов бўлишини тасдиқлади.

Саидёқуб промоушендаги сўнгги жангини июль ойида ўтказиб, унда Ронни Лоуренсни мағлубиятга учратганди. Унга қадар Қаҳрамонов UFC’даги дебют жангини Гуам вакили Тревин Жонсга қарши ўтказиб, рақибини бўғиш усули билан мағлуб этганди.

Саид Нурмагомедов эса охирги марта июль ойида Дуглас Сильва ди Андрадини таслим этганди.

Қайд этиш керак, Саид Нурмагомедовнинг UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва унинг оиласига алоқаси йўқ. Улар шунчаки фамилиядош, холос.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...