Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида ичимлик сувини сотишдан тушган нақд пулларни ўзлаштирган оператор аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Деҳқонобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда туман сув таъминоти филиалининг «Қорашина» сув тарқатиш шохобчаси оператори Ч.Т. ўзининг моддий жавобгарлигидаги ичимлик сувини ўлчаш ускунасини қасддан носоз ҳолатда келтириб, аҳолига ичимлик сувини сотишдан тушган жами 125,6 миллион сўм нақд пулни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Бизнинг жамиятда сени лаънатланган ёки ахлоқи бузуқ одам деб ўйлашар эди» — вужудида ОИВ билан яшаётган инсонлар ҳикояларини жамлаган «Ҳаёт давом этади» фотокўрга...
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Спорт
Бокс юлдузи Сауль Альварес Месси ва Аргентина халқидан узр сўради