Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат активларини бошқариш агентлиги (DABА) «Сижжак» дам олиш масканини такроран кимошди савдосига қўйди.

Фото: E-auksion

Фото: E-auksion

Жараён икки босқичдан иборат — аввал ариза берувчилар танланади, сўнгра тижорат таклифлари баҳоланади.

Потенциал харидорлар дам олиш зонасини ривожлантириш бўйича бизнес концепциясини тақдим этишлари керак.

Фото: E-auksion

Фото: E-auksion

Оромгоҳ Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган. 2017 йилда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ажрими билан мусодара этилган.

Кейинчалик мусодара қилинган ушбу ҳашаматли қароргоҳ ичидаги барча жиҳозлари билан Ўзбекистон Триатлон федерациясига вақтинчалик фойдаланишга берилган эди.

Фото: E-auksion

Фото: E-auksion

Аммо охир-оқибат ушбу дам олиш масканини оммавий савдолар орқали шаффофлик принципи асосида сотувга қўйишга қарор қилинди.

2021 йилда дам олиш маскани бир неча бор сотувга қўйилган эди, бироқ харидор топилмаган. Жорий йил баҳорида ҳам оромгоҳ аукциони бўлиб ўтди, бироқ объект яна сотилмади.

Фото: E-auksion

Фото: E-auksion

Айни пайтда Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфидаги мазкур мажмуанинг умумий ер майдони 5,38 гектарни ташкил этади. Бино ва иншоотлари эса 4 040 квадрат метрдир.

Оромгоҳда меҳмонхона, бир нечта ҳовуз, амфитеатр, коттеж ва бошқа иншоотлар мавжуд.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Маҳаллий
Сурхондарёда «Жигули» қўйлар подасини уриб юборди
Маҳаллий
«Биз учун ЖСТга қўшилиш мутлақ устувор вазифа» –  ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Обидов