Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Пентагон АҚШ ва Норвегия икки давлатнинг узоқ масофага учувчи гипертовушли ва тезюрар қуролларни яратиш бўйича қўшма лойиҳаси доирасида қаттиқ ёнилғида ишлайдиган ҳаво-реактив двигателли учар аппаратни синовдан ўтказгани ҳақида маълум қилди. Ҳарбий идоранинг аниқлик киритишича, синовлар 17—18 август кунлари Норвегиянинг Аннея оролидаги полигонда ўтказилган.

Фото: «Defense.gov»

Фото: «Defense.gov»

«Иккала учириш ҳам муваффақиятли деб топилди, ёнилғиси тугаб, аппаратлар сувга қулашидан аввал улар юқори товуш тезлигини намойиш этди», — дейилади АҚШ Мудофаа вазирлиги баёнотида.

THOR-ER узоқ масофали гипертовушли ва юқори тезликдаги қуролни яратиш бўйича АҚШ ва Норвегия қўшма лойиҳаси ҳақида 2020 йилда эълон қилинганди.

«Ушбу синовлар орқали THOR-ER лойиҳасининг биринчи босқичи мақсадлари бажарилди», — дея таъкидлади Пентагон.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди