Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги «Махам-Чирчиқ» корхонасида портлаш юз берганди. «Ўзкимёсаноат» унинг оқибатида ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда қайд этилишича, 4 октябрь соат 08:30 ларда «Махам-Чирчиқ» АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида қисқа портлаш юз берган. Натижада цехнинг синтез калоннасида ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса оқибатида ишчи ходимлар ва корхонанинг бошқа ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда аҳоли яшаш пунктларига зарар етмаган. Шу билан бирга атроф муҳитга зарарли газлар тарқалмаган. Бу бўйича барча хавфсизлик чоралари ўз вақтида кўрилган.

Айни пайтда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойига бош вазир ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги комиссия аъзолари зудлик билан етиб борган ва ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Маълумот учун, «Махам-Чирчиқ» минерал ўғитлар, кимёвий маҳсулотлар, қатронлар, катализаторлар ва халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқаради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди