Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Озарбайжоннинг «Азал» авиакомпанияси Самарқандга парвозларни бошламоқда. Боку—Самарқанд йўналиши бўйича биринчи рейс 5 октябрь кунига белгиланган. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилмоқда.

Фото: Uzbekistan Airports

Фото: Uzbekistan Airports

Қайд этилишича, бу йўналишда мунтазам парвозлар ҳафтасига икки марта Airbus А320 самолётларида: сешанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Самарқанд халқаро аэропортида ҳокимлик, Ўзбекистондаги озарбайжон диаспораси, Uzbekistan Airports, Air Marakanda ва «Азал» авиакомпаниялари вакиллари иштирокида илк рейснинг тантанали кутиб олиниши режалаштирилган.

1992 йилда ташкил этилган Озарбайжон ҳаво йўллари («Азал») йирик авиаташувчи бўлиб, Boeing ва Airbus самолётларининг замонавий паркига эга бўлган МДҲ мамлакатлари авиация ҳамжамиятидаги етакчилардан бири ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, Самарқанд Озарбайжон авиаташувчиси парвоз қиладиган Ўзбекистондаги иккинчи шаҳарга айланади. Бокудан Тошкентга парвозлар мунтазам равишда пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев академик Абдумавлон Абдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Дунё
ЕИ Россия томонидан босиб олинган Украина ва Грузия ҳудудларида берилган паспортларни тан олмайди
Дунё
Зеленский идораси Украинадаги уруш қандай тугашини прогноз қилди