Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

5 октябрь куни Венада бўлиб ўтадиган йиғилишда Нефть экспорт қилувчи давлатлар (ОПЕК) ва унга аъзо бўлмаган давлатлар ташкилоти (ОПЕК+) ишлаб чиқаришни кунига 1 миллион баррелдан кўпроқ қисқартириш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

JPMorgan Chase фикрича, ОПЕК+ нархларни барқарорлаштириш учун ишлаб чиқаришни кунига камида 500 минг баррелга қисқартириши керак бўлиши мумкин.

Bloombergнинг қайд этишича, мумкин бўлган қисқариш пул-кредит сиёсатининг кескинлашуви шароитида жаҳон иқтисодиётининг тез суръатлар билан секинлашиши фонида юз беради.

Делегатлар Венада бўлиб ўтадиган йиғилишдан олдин қисқартириш ҳажми бўйича якуний қарор қабул қилинмаслигини айтди.

Reuters аввалроқ ОПЕК+ нефть бозорини қўллаб-қувватлаш учун ноябрь ойида нефть қазиб олишни кунига 0,5-1 миллион баррелга қисқартириш имкониятини муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берган эди.

5 октябрдаги йиғилиш ОПЕК+нинг 2020 йил мартидан бери биринчи юзма-юз учрашуви бўлади, ўшанда тадбир коронавирус пандемияси туфайли масофавий форматга ўтказилган.

Аввалроқ дунёда нефть нархи пасайишда давом этаётгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди