Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзбекнефтгаз»АЖнинг Uzbekistan GTL заводи дунё нефть-газ ва кимё саноати соҳасидаги энг нуфузли мукофоти, жаҳон энергетика саноатининг «Оскар» мукофоти сифатида эътироф этилган 2022 Platts Global Energy Awards – АҚШнинг S&P Global нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан «Углеводородларни қайта ишлаш соҳаси ва кимё саноатидаги улкан ютуқлари учун» номинациясида дунёнинг етакчи корхоналари қаторида номзод сифатида танланди.

– Uzbekistan GTL заводимизнинг ушбу мукофот учун номзод этиб танлангани «Ўзбекнефтгаз» АЖ жамоаси учун катта шарафдир. Бу эришган ютуқларимизнинг яна бир тасдиғи, ва корхонамизнинг ишчи-ходимлари ҳамда ҳамкорларимиз ушбу эътирофга эришиш учун жуда кўп меҳнат қилган, барчанинг саъй-ҳаракатларига берилган муносиб баҳодир» , – дейди «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев.

Ушбу номинацияда ғолиблик учун Ўзбекистондаги Uzbekistan GTL заводи билан бир қаторда Хитойдаги China Gas Holdings, Люксембургдаги Clariter, Ҳиндистондаги Hindustan Petrolium Corporation ва Indian Oil Corporation, АҚШдаги Kiewit, United Energy Trading, Valero Energy Corporation каби дунёнинг етакчи корхоналари ҳам номзод сифатида киритилган.

– Дунё миқёсида нефть-газ ва энергетика соҳасидаги энг нуфузли мукофот учун финал босқичи иштирокчиси этиб танланганимиз жуда фахрлидир. Барчамиз ушбу номинациянинг ғолиби сифатида эълон қилинишини интиқлик билан кутмоқдамиз. Албатта бу Uzbekistan GTL жамоаси учун ифтихор бахш этади. Қисқа муддат ичида барчанинг диққат эътиборини ўзига тортишга муваффақ бўлган тарихимизнинг яна бир муҳим босқичидир. Ушбу мукофотга эришиш лойиҳада ишлаган жамоаси учун катта аҳамиятга эга», – дейди Uzbekistan GTL заводининг Бош директори Фахритдин Абдурасулов.

Мукофот ғолиблари С&P Global томонидан жорий йилнинг 8 декабрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказиладиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Uzbekistan GTL заводи лойиҳаси АҚШнинг нефть ва газни қайта ишлаш соҳасидаги етакчи бўлган Hydrocarbon Processing журналининг HP Awards нуфузли мукофотининг «Энг яхши газни қайта ишлаш технологияси номинацияси»да кучли учликка номзод сифатида танланган эди.

Маълумот учун: Uzbekistan GTL — «Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибига кирувчи корхона бўлиб, дунёдаги энг йирик ва энг илғор заводлардан биридир. Лойиҳа Ўзбекистоннинг табиий газни чуқур қайта ишлаш қувватларини сезиларли даражада кенгайтириш ва углеводород хом ашёси импортини кескин қисқартиришга қаратилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев академик Абдумавлон Абдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Дунё
ЕИ Россия томонидан босиб олинган Украина ва Грузия ҳудудларида берилган паспортларни тан олмайди
Кино
«Рататуй», «Бошқотирма», «Коко сири» — болалар қолиб, катталар ҳам севиб томоша қиладиган Pixar мультфильмлари (видео)