Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида бир яшар бола хусусий шифохонада вафот этди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмасига қорин оғриғи билан келган бемор — 2021 йилнинг августида туғилган И.Я. вафот этгани ҳақида хабар тарқалганди.

Расмий хабарга кўра, 2022 йил 3 сентябрь куни Шаҳрихон туман, Қумтепа кўчасида яшовчи бола хусусий шифохонада тиббий муолажаларни қабул қилиш даврида соғлиги ёмонлашиб вафот этган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 27 сентябрь куни Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан давом эттирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди