Самарқанднинг Қўшработ туманида ноқонуний майнинг ферма фаолият юритаётганини аниқлади. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «М.И.» МЧЖ раҳбари Ш.Ҳ. ўзбошимчалик билан ўзи томонидан сотиб олинган трансформаторни ўрнатиб, ноқонуний равишда 63 дона майнер ускуналари ва икки дона сув насосларидан фойдаланиб келгани аниқланган. Бунинг оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1,1 миллиард сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)