Фарғона шаҳрида Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси ҳарбий хизматчилари учун бунёд этилган кўп қаватли уй-жойларни ўз эгаларига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.
Қайд этилишича, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 4 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланган 2 ва 3 хонали 20 та хонадон калитлари ҳарбий хизматчиларга тантанали топширилган.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Фарғона вилояти ҳокимлиги, Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, янги хонадонларга кўчиб ўтаётган ҳарбий хизматчиларни ҳамда уларнинг оила аъзоларини қутлади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганини, кўп қаватли уйда ҳам ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун барча зарур қулайликлар яратилганини таъкидлади.
Изоҳ (0)