Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда «Завод омборларидан чиқаётган заҳар артезиан ва булоқларимизни ифлослантирмоқда» мазмунида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳолат «Деҳқонобод калий заводи» АЖда полиэтилен қувурларини таъмирлаш вақтидаги нуқсонлар сабабли юзага келган. Вазият вилоят Экология бошқармаси томонидан зудлик билан назоратга олиниб, қувурдан сизиб чиқаётган қолдиқлардан ариқлар тозаланди ва унинг бошқа ер майдонларига тарқалишининг олди олинди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан «Деҳқонобод калий заводи» АЖга тегишли тартибда тушунтиришлар берилиб, белгиланган чора-тадбирларнинг муддатида бажарилиши давлат инспекторлари томонидан қатъий назоратга олинди. Амалга оширилган ишлар бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўлдириб кетилди
Маданият
Бир-бирига мутлақо қарама-қарши ролларни ўйнаб, томошабинларни ишонтира олган актёр ва актрисалар (фото)
Дунё
«КамАЗ»да ҳарбийларни босиб кетган: Қозоғистонда январь воқеалари иштирокчиси 17 йилга қамалди (видео)