Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

30 сентябрь куни краснодарлик 27 ёшли, Walkie тахаллуси билан танилган рэпер Иван Петунин ўз жонига қасд қилди. Унинг жасади кўп қаватли бино ёнидан топилди, деб ёзади Meduza.

Фото: «Блокнот Краснодар»

Фото: «Блокнот Краснодар»

Аввалроқ Петунин мобилизация туфайли ўз жонига қасд қилмоқчи эканлигини Telegram каналидаги видеомурожаат орқали маълум қилган эди.

«Агар сиз ушбу видеони томоша қилаётган бўлсангиз, демак, мен энди тирик эмасман. Менинг қалбимда қотиллик йўқ, мен буни қилолмайман ва хоҳламайман. Мен ҳеч қандай сабабсиз одам ўлдиришга тайёр эмасман», — деган Петунин видеода.

У психоневрологик диспансерда бўлгани учун сафарбарликдан муҳлат олганини ҳам айтган.

«Аммо менимча, яқин кунларда қисман сафарбарлик тўлиқ сафарбарликка айланади», — дея қўшимча қилганди йигит.

Ўлими куни рэпер янги альбомини чиқарган. Ўзининг видеомурожаатида альбомдаги ва бошқа композицияларини тинглашни таклиф қилган.

«Менинг қандай одам эканлигимни тушуниш учун улардан баъзиларини тинглаб кўринг», — деган Петунин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...
Маҳаллий
Нукусдаги тартибсизликлар оқибатида етказилган зарар миқдори маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда оилавий боғчалар 50 нафаргача бола олиши мумкин бўлади