Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг Telegram’даги каналида Бухоро ҳарбий прокурори Жавҳар Собиров топшириғи билан қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида мурожаат эълон қилинди. Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолатга муносабат билдирди.

Фото: Telegram / кушербаевга_мурожаат

Фото: Telegram / кушербаевга_мурожаат

Мурожаатда айтилишича, прокурор 2022 йил май ойида Бухоро ҳарбий прокуратураси маъмурий биноси орқа ҳовлисидаги ошхона билан иссиқхона ўртасидаги 6 туп кўп йиллик «Айланта» дарахтларини кестириб ташлаган.

Фото: Telegram / кушербаевга_мурожаат

Фото: Telegram / кушербаевга_мурожаат

Бундан ташқари, унинг топшириғи билан орқа ҳовлидаги томорқа ноқонуний равишда девор билан ўралиб, дарахт, ток буталарга жиддий шикаст етказилган. 2022 йил май—июнь ойларида томорқа ичидаги 3 дона кўп йиллик ўрик дарахти ва 3 туп ток бутаси қуритилган. Кейин прокурор уларни ҳам кестириб ташлаган.

Расул Кушербаев эса «экологларимиз қонунбузар прокурорга ҳам чора кўра олишадими?» дея савол қўймоқда.

Фото: Telegram / кушербаевга_мурожаат

Фото: Telegram / кушербаевга_мурожаат

Прокуратура изоҳи

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов вазиятга муносабат билдирди. Унинг маълум қилишича, мазкур ҳолат Республика Ҳарбий прокуратураси томонидан текширилмоқда.

Экоқўмита не дейди?

Давлат экология қўмитаси жорий йилнинг 16 сентябрида Прокуратура органлари томонидан ички текширув ўтказилганини билдирган. Текширув жараёнида ҳарбий прокуратура ҳудудидаги умумий овқатланиш биноси атрофида ўрик дарахтининг шохлари ҳамда кам қимматли бўлган 1 туп ўрик ва 6 туп айлант дарахтлари таг қисмидан тегишли рухсатномасиз кесилгани аниқланган.

«Ушбу ҳолат юзасидан экология инспекторлари иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фарғонада аёл ўзини ИИБ биноси олдида ёқиб юбормоқчи бўлди
Дунё
Америкаликлар «Қора жума»да онлайн харидларга рекорд даражада кўп пул сарфлади
Маҳаллий
Тошкентда маданият уйи ёнгани рад этилди. У ерда ходимлар шашлик пишириш учун кўмир ёққан (видео)