Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Биринчи президент кунини давлат байрамлари рўйхатидан чиқариб ташлаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Anadolu

Фото: Anadolu

«Давлат раҳбари ‘Қозоғистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кинематография, маданият ва байрамлар масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаъги қонунни имзолади», — дейилади хабарда.

Ушбу қонун билан 1 декабрда нишонланадиган Қозоғистон биринчи президенти куни давлат байрамлари рўйхатидан чиқарилади.

Қозоғистон Мажилиси (парламент қуйи палатаси) депутатлари 7 сентябрь куни ушбу байрамни давлат байрамлари рўйхатидан чиқаришни таклиф қилган эди. 22 сентябрда ташаббус Сенат томонидан қўллаб-қувватланди.

Қозоғистонда Биринчи президент куни 1 декабрда нишонланди ва у дам олиш куни ҳисобланарди. Байрам давлатнинг биринчи раҳбари Нурсултон Назарбоев шарафига ташкил этилган: 1991 йил 1 декабрда у республика президенти этиб сайланган. Ушбу байрамга давлат байрами мақомини бериш тўғрисидаги қонун 2011 йил 14 декабрда имзоланган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди