Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда «Баъзи қизларга нималар бўляпти?» сарлавҳаси остида видео тарқалганганди. Ҳолат юзасидан Навоий вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси маълумот берди.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат 21 сентябрь куни Навоий вилояти Кармана тумани касб-ҳунар мактабида содир бўлган. 2 нафар ўқувчи қиз касб-ҳунар мактабининг фаоллар залида тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнида ўзбекчиликка мос бўлмаган, ўзбекона урф-одатларга тўғри келмайдиган рақсга тушиб, ушбу ҳаракатларни тасвирга олган ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборган.

Ушбу ҳолатлар мутасадди раҳбарлар ҳамда вояга етмаган ўқувчи қизларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилиниб, уларнинг таълим-тарбиясига оид қатъий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Вояга етмаган ўқувчи қизларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир этилгани аниқланиб, белгиланган тартибда жаримага тортилди.

Изоҳ

Ахмаджон Жабборов

30 сентябр, 09:29

Қизлар рўмол ўраганда аюҳанос солган ташкилотлар қаерда қолди. Буларни ҳатто сонигача очиқку.

ALI

29 сентябр, 21:27

Европа хижолат иймонсизлар

Асосий янгиликлар
Спорт
Неймар Бразилиянинг ЖЧ—2022 1/8 финалдаги ўйинини ҳам ўтказиб юбориши мумкин
Дунё
Эдвард Сноуден қасамёд қилиб, Россия паспортини қабул қилиб олди
Спорт
«Зенит» — «Спартак» ўйинидаги оммавий муштлашув иштирокчилари жазоланди