Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия президенти Владимир Путин билан Донецк ва Луганск халқ республикалари ҳамда Украинанинг Запорожье ва Херсон вилоятларида бўлиб ўтган референдумларни муҳокама қилмоқчи. Эрдўғоннинг айтишича, музокаралар бугун, 29 сентябрь куни ўтказилиши мумкин, деб хабар бермоқда CNN Turk.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Тўртта шаҳардаги референдумлар муаммолар келтириб чиқармоқда. Бундай референдумлар бўлмаганида эди барчасини дипломатия йўли билан ҳал қилсак бўларди. 2014 йилда Қримда ҳам худди шундай ҳолат кузатилган. Ўшанда муваффақиятга эриша олмаганмиз», — деди Эрдўғон телеканал эфирида.

Туркия раҳбари Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можарода ядро қуролини қўллаш фалокат бўлишини қўшимча қилди.

Референдумлар

ЛХР, ДХР, Херсон ва Запорожьенинг Россия таркибига кириши бўйича референдумларда овоз бериш 27 сентябрь куни якунланди. 28 сентябрь куни эрталаб Донбасс сайлов комиссиялари овозларнинг 100 фоизи кўриб чиқилганидан кейин референдумлар натижаларини эълон қилди. Уларнинг айтишича, ЛХР сайловчиларининг 98,42 фоизи, ДХР электоратининг 99,23 фоизи, Запорожье ва Херсон вилоятлари босиб олинган ҳудудлари аҳолисининг эса тегишли равишда 93,1 фоизи ва 87,05 фоизи Россия таркибига қўшилишни ёқлаб овоз берган.

Референдумлар бошланишидан олдиноқ Путин Россия Донбасс, шунингдек, икки вилоят фуқароларининг якуний қарорини қўллаб-қувватлашини айтганди.

АҚШ ва Евроиттифоқ эса референдум натижаларини тан олмаслигини маълум қилган ва у ўтказилган тақдирда, Россияга қарши янги санкциялар киритиш билан таҳдид қилганди. Шунингдек, Сербия ва Туркия ҳам овоз бериш якунларини тан олмаслигини билдирган.

Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Россия президенти Владимир Путин ЛХДР, ДХР ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларининг босиб олинган ҳудудлари РФ таркибига қўшилганини 30 сентябрь куни эълон қилиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди