Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда содир этилган отишма қурбонлари сони 13 кишига етди. Жумладан 8-15 ёш оралиғидаги беш нафар бола ҳалок бўлган. Яна 9 киши жароҳатланган, деб хабар бермоқда 112 Telegram канали.

Воқеа Россия таркибидаги Удмуртия республикаси пойтахти Ижевск шаҳридаги 88-мактабда юз берган эди. Ҳужумчи дастлаб қўриқчиларга қарата ўт очган, сўнг болаларни нишонга ола бошлаган.

Аввалроқ «Ёшкин Крот» Telegram-канали ҳодисада 7 киши ҳалок бўлгани, улардан 4 нафари болалар экани ҳақида хабар берганди.

Удмуртия раҳбари Бречалов ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам борлигини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, отишма содир этган шахс ҳам ўлган, у ўз жонига қасд қилган.

Россия мактабларида отишма уюштирилиши билан боғлиқ воқеаларнинг энг йирикларидан бири 2021 йилда Қозонда юз берганди.

2021 йил 11 майда 19 ёшли Илназ Галявиев ўзи битириб кетган 175-мактабга қонли ҳужум уюштирди. Йигит қурол олиб юриш рухсатномасига эга бўлган, мактаб ҳудудига ўқ-дорилар захираси билан кириб келган. Отишма оқибатида тўққиз нафар одам ҳалок бўлди, 23 киши жароҳатланди, яраланганларнинг аксар қисми болалар эди. Мактабга полициячилар етиб келганидан кейин Галявиев таслим бўлди ва уни ҳибсга олишди. Мерган қилган қонли жинояти учун қамалди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...