Италия парламенти сайловларида ўнгчилар коалицияси ҳар икки палатада 44 фоизга яқин овоз билан ғалаба қозонди.
Сайлов натижаларига кўра, энг йирик «Италия Биродарлари» ўнгчи партия етакчиси Жоржиа Мелони Италия бош вазири бўлиши кутилмоқда. У Италия Вазирлар кенгашини бошқарадиган биринчи аёл бўлади.
Ҳукуматнинг ўзи Иккинчи жаҳон урушидан бери илк бор энг кўп ўнгчилардан иборат бўлади, таъкидлади Politico.
Демократик партия бошчилигидаги марказий сўл коалиция сайловда 26 фоизга яқин овоз тўплади.
Изоҳ (0)