Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украинадаги можаронинг барча томонлари ноябрь ойида Жануби-Шарқий Осиёда бўлиб ўтадиган учта саммитда ечим вариантларини муҳокама қилиши мумкин. Бу ғояни Таиланд бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Дон Праматвинай таклиф қилди.

Фото: «Взгляд.аз»

Фото: «Взгляд.аз»

«Эҳтимолий ечимни ноябрь ойида топиш мумкин, бу вақтда Украина инқирозининг барча манфаатдор томонлари Жануби-Шарқий Осиёдаги учта майдонда йиғилиши учун ажойиб имконият яратилади», — деди у.

Вазир зиддиятдаги мамлакатлар раҳбарларини Пномпендаги Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси саммити, Балидаги G20 ва Бангкокдаги Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги йиғилишида вазиятни муҳокама қилишга чақирди.

Унинг қўшимча қилишича, агар давлат раҳбарлари имкониятни бой бермаса, БМТ бу жараёнга албатта қўшилади.

G20 саммити 15—16 ноябрь кунлари Балида бўлиб ўтади. Индонезия апрель ойида G20 етакчиларига таклиф юборган эди. Россия томони президент Владимир Путиннинг иштирокини тасдиқлаган. Бироқ Кремлнинг аниқлик киритишича, саммитда иштирок этиш формати (шахсан ёки видеоалоқа орқали) бўйича қарор барча омиллар, жумладан, хавфсизлик омили асосида қабул қилинади.

Украина G20 аъзоси бўлмаса-да, президенти Владимир Зеленский ҳам саммитга таклиф олган. Bloomberg’нинг ёзишича, бундай таклиф Путин йиғилишга таклиф қилинганидан кейин баъзи аъзо давлатлар, жумладан, АҚШ томонидан киритилган. АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши агар Путин йиғилишга шахсан қатнашса, Зеленскийни саммитга келишга чақирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Бизнинг жамиятда сени лаънатланган ёки ахлоқи бузуқ одам деб ўйлашар эди» — вужудида ОИВ билан яшаётган инсонлар ҳикояларини жамлаган «Ҳаёт давом этади» фотокўрга...
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Спорт
Бокс юлдузи Сауль Альварес Месси ва Аргентина халқидан узр сўради