Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германия Украинага танклар юбормоқчи эмас, чунки бу можаро ривожланишида хавфли қадам бўлиши мумкин. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц New York Times газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди, дея хабар беради «Lenta.ru».

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Шу тариқа у Германия нега Киевга танк етказиб бермаяпти, деган саволга жавоб берди.

«Бу жуда хавфли уруш. Биз Украинани қўллаб-қувватлаймиз. Биз буни НАТО ва Россия ўртасидаги урушга олиб келмайдиган тарзда амалга оширмоқдамиз, акс ҳолда бу фалокатли бўларди», — деди Шольц.

Украина президенти Владимир Зеленский аввалроқ Германияни Киевга танк етказиб беришни истамагани учун танқид қилган эди. Унинг таъкидлашича, Украина Берлиндан ҳарбий ва молиявий кўмак учун миннатдор, аммо «ғалаба қозониши учун кўпроғи керак».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди