Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Елизавета II 2022 йил 8 сентябрь куни 96 ёшида вафот этди, 19 сентябрь — душанба куни унинг дафн маросими бўлиб ўтди. Машҳур қироллик тарихчиси Роберт Хардм қироличанинг асосий орзуси ҳақда сўзлаб берди, деб ёзади People Talk.

Фото: People Talk

Фото: People Talk

«Замонамиз маликаси: Елизавета II нинг ҳаёти» асарида тарихчи Роберт Хардмнинг маълум қилишича, қиролича набираси шаҳзода Гарри отаси қирол Чарльз III ва акаси шаҳзода Уильям билан муносабатларини ўнглашини хоҳлаган.

«Қиролича шаҳзода Гаррини умрининг охиригача яхши кўрди ва, албатта, Гарри ҳам уни яхши кўрарди, — дейди китоб муаллифи. — Менимча, у Виндзор ва Калифорния ўртасида воситачи бўлган, уларнинг ярашиши қироличанинг энг катта орзуларидан бири эди».

Қолаверса, Елизавета II вафотидан кейинги биринчи баёнотда шаҳзода Гарри бувисига таъсирли миннатдорлик билдирди.

Турмуш ўртоғининг вафотидан кейин унинг айтган сўзлари ҳозир барчамизга тасалли бериши табиий: «Ҳаёт ажралиш ва биринчи учрашувлардан иборат.» Бувижон, бу айрилиқ катта қайғу келтирса ҳам мен барча биринчи учрашувларимиз учун доимо сиздан миннатдорман. Болалик хотираларимдан тортиб, сиз билан биринчи марта бош қўмондон сифатида учрашганимгача. Сиз менинг севимли рафиқам билан биринчи марта учрашган ва суюкли чевараларингизни қучоқлаган пайтингизгача. Мен сиз билан бирга ўтказган ҳар бир лаҳзаларни ва бошқа кўплаб махсус дақиқаларни қадрлайман. Сиз нафақат бизга, балки бутун дунёга етишмаяпсиз.

Шаҳзода Гарри.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди