Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2022 йилнинг январь—август ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 654,5 миллион долларга тенг бўлган 1,1 миллион тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Бу эса 2021 йилнинг шу давридагига нисбатан 19,3 фоиз кўп демакдир.

Мева-сабзавотлар экспортида қиймат жиҳатидан энг катта улушни узум (қуритилган узумни қўшган ҳолда) — 16 фоиз, шафтоли — 10,1 фоиз, мунг ловия (мош) — 6,9 фоиз, помидор — 6,6 фоиз, гилос — 5,1 фоиз, қовун ва тарвуз — 5,1 фоиз, карам — 5 фоиз, пиёз — 4,1 фоиз эгаллайди.

2022 йилнинг январь—август ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотлар улуши 5,2 фоизни ташкил этган.

Мева-сабзавотларнинг асосий қисми Россия (42,4 фоиз), Қозоғистон (21,6 фоиз), Хитой (7,5 фоиз), Покистон (6 фоиз), Қирғизистон (4,6 фоиз), Афғонистон (2,8 фоиз), Туркия (2,3 фоиз) каби мамлакатларга экспорт қилинган.

Аввалроқ августда Ўзбекистоннинг товар экспорти қандай ўзгаргани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди