Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Тожикистон ташаббуси билан БМТ Бош ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Нью-Йорк шаҳрида ташкил этилган «Эриб бораётган криосфера: ерости сувларини сақлаш ва сув ресурсларини бошқариш бўйича таҳдидлар» мавзусидаги юқори даражадаги йиғилишда иштирок этди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

ТИВ маълумотига кўра, тадбирда музликларни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва бошқариш соҳасида инновацион усулларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш йўллари кўриб чиқилди.

Мамлакат делегацияси раҳбари, ташқи ишлар вазири Владимир Норов йиғилиш иштирокчилари эътиборига Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида глобал иқлим ўзгариши оқибатлари юмшатиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотларни ҳавола этди.

Ўзбекистон раҳбарининг ШҲТ Иқлим кенгашини ташкил этиш, иқлим мослашуви лойиҳаларини илгари суриш, чўлланиш ва ер деградациясига қарши курашда ҳамкорлик самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббусига алоҳида эътибор қаратилди.

Владимир Норов ўз нутқида Орол муаммосига алоҳида тўхталди. Ўзбекистон раҳбари ташаббуси билан Орол денгизининг қуриган тубида ҳимоя яшил майдонларни яратиш, шунингдек, Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар зонасига айлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг аниқ натижалари ҳақида хабар берилди.

Иштирокчилар 2022 йил Нукус шаҳрида ўтказиладиган Биринчи Оролбўйи форумига таклиф қилинди. Оролбўйи минтақаси учун кўп шериклик траст фонди фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашнинг муҳимлиги ҳам эътироф этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди