Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру Миллатлар Лигаси доирасида Австрияга қарши ўйинда (2:0) ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Жиру Франция таркибида энг ёши катта гол муаллифига айланди.
Оливье 35 ёш 287 кунлик вақтида гол урди. Аввалги рекорд Роже Маршга тегишли эди. Франциялик собиқ ҳимоячи 1959 йилда 35 ёш 357 кунлик вақтида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйганди.
Шунингдек, Жиру Франция терма жамоасидаги голлари сонини 49 тага етказиб олди. Энг яхши тўпурар Тьерри Анрига етиш учун унга 2 та гол кифоя.
Мавзуга доир:
- Килиан Мбаппе Франция тарихидаги энг яхши тўпурарлар топ-10 лигига кирди
- Франция терма жамоаси сентябрь ойидаги ўйинларда 11 футболчиси хизматидан фойдалана олмаяпти
Изоҳ (0)