Италия терма жамоаси ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Миллатлар Лигасининг 5-тури Англияга қарши ўйинда (1:0) асосий таркибда майдонга тушди.
Бонуччи Италия сафидаги ўйинлар сонини 117 тага етказди ва терма жамоада энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатида 4-ўринга кўтарилиб олди. Жоржио Кьеллини ва Данеле де Россилар ҳам худди шунчадан ўйин ўтказган ва улар ҳозирда 4-ўринни бўлишиб турибди.
Жанлуижжи Буффон Италия терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказган. Дарвозабон ҳисобида 176 та ўйин мавжуд. Иккинчи ўринни Fabио Каннаво (136) ва учинчи ўринни Паоло Мальдини (126) эгаллаб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)