Арсен Венгер «Арсенал»нинг АПЛда чемпион бўлиш имкониятларини баҳолади.
Жорий мавсум уларда яхши имконият мавжуд. Лигада супердоминант жамоани кўрмаяпман. «Арсенал» ҳозир ҳар қачонгидан ҳам чемпионликка яқин.«Арсенал» Англия Премер Лигаси жадвалида ортда қолган 7 турдан сўнг 18 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринни банд этиб турибди. Иккинчи ўриндаги «Манчестер Сити»да эса 17 очко мавжуд.Албатта, бу мавсум бошқаларидан фарқ қилади. Чунки кузда Жаҳон Чемпионати бўлади. Мундиал жамоалар ва футболчиларга қанчалик таъсир кўрсатиши маълум эмас. Бироқ жорий мавсум «канонирлар»да яхши имконият бор деб ҳисоблайман.
Арсен Венгер, собиқ мураббий
Изоҳ (0)