• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда туман ИИБ бошлиғи фуқарони йиғилишга мажбурий жалб қилгани айтилмоқда. Ҳуқуқшунос ҳолатга муносабат билдирди

    Ижтимоий тармоқларда Сергели туман ИИБ бошлиғининг фуқаролардан бирига ҳокимиятдаги йиғилишга келиши учун юборган чақирув қоғози тарқалди. Хатда агар фуқаро узрсиз сабабларга кўра мажлисга келмаса, мажбурий тарзда келтирилиши билан таҳдид қилинган.

    Фото: Компроматузб

    Фото: Компроматузб

    «Дарё» мазкур ҳолат юзасидан адвокат Абдумалик Абдуллаевдан изоҳ олди. Мутахассис ушбу чақирув қоғозини юборган шахснинг хатти-ҳаракатларини мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш деб баҳолаш мумкинми, деган саволга жавоб қайтарди.

    Фото: Абдумалик Абдуллаев

    Фото: Абдумалик Абдуллаев
    Биринчидан, чақирув қоғозида Сергели тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар раҳбарияти томонидан ўтказилиши белгиланган йиғилишга келиш сўралган. Бу дегани ҳокимиятда қандайдир масалада ўтказиладиган йиғилишга келиш сўралмоқда. Эътибор беринг, «йиғилиш» тадбирига чақирув қоғози расмийлаштирилмоқда.

    Иккинчидан, чақирув қоғозида паспорт билан келиш сўралган. Шахсни тасдиқловчи фақат паспорт бўлиши шарт экан. «Йиғилиш» тадбирига паспорт билан бориш нима учун керак бўлиб қолди?

    Учинчидан, узрсиз сабабларга кўра келмаган тақдирда, ЎзР МЖтКнинг 194, 195-моддалари тартибида мажбурий келтирилиши ҳақида огоҳлантирилмоқда.

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-моддасида, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, 195-моддасида эса ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатишда ифодаланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар назарда тутилган. Демак, МЖтКнинг 194 ва 195-моддалар мажбурий келтириш тартибини белгиловчи эмас, бунга алоқаси йўқ моддалардир.

    Тўртинчидан, чақирув қоғози пастки қисмида «Сергели тумани ИИО ФМБ бошлиғи С.Н.Ахмедов» деб кўрсатилган, лекин унинг имзоси қўйилганлигини тасдиқловчи излари кўринмаган. Чақирув қоғози ушбу органнинг гербли муҳри босилиб тасдиқланган. Одатда тегишли орган ички тартиб қоидаларига мувофиқ, гербли муҳр учун жавобгар орган раҳбари ёки ўринбосари ва девонхона мудири ҳисобланади, улар ихтиёрида жавобгарлигида сақланади. Бунда чақирув қоғози Сергели тумани ИИО ФМБ нинг ваколатли мансабдори томонидан тақдим этилгани кўринади.

    Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддасида, ички ишлар органлари ўз ваколатлари доирасида ҳуқуқлари назарда тутилган бўлиб, унга кўра, ички ишлар органлари юритувидаги ишлар ва материаллар бўйича фуқароларни, мансабдор шахсларни ички ишлар органларига чақиртириш, улардан зарур тушунтиришлар, маълумотлар, ҳужжатлар, маълумотномаларни ва уларнинг кўчирма нусхаларини олиш ҳуқуқига эгаликлари назарда тутилган. Бунда ҳокимиятда ўтказиладиган «йиғилиш» тадбири ички ишлар органи иш юритувидаги терговга қадар текширув, маъмурий материал ёки жиноят иши ҳисобланмайди. Қайсидир масалаларни кўришга қаратилган ҳокимият тадбиридир. Шунингдек, қонун ички ишлар органига фуқароларни, мансабдор шахсларни фақатгина ички ишлар органларига чақиртириш ҳуқуқини назарда тутган.

    Бундан кўринадики, тақдим этилган чақирув қоғозини ички ишлар органининг ваколатли мансабдор шахси томонидан ўз мансаб ваколати доирасидан четга чиқиб, ҳокимият биносида бўладиган тадбирга инсонларни қонунга хилоф тарзда мажбурлов орқали жалб қилиш учун расмийлаштирилган деб баҳолаш мумкин. Инсонларни бундай ноқонуний мажбурлов воситаси орқали йиғилишларга жалб қилиниши амалиётига батамом чек қўйилиши керак!

    Абдумалик Абдуллаев, адвокат

    23.09.2022, 16:44   Изоҳ (1)   10735
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 630875876@telegram.org / 26.09.2022, 22:22

      Byurokratiya yo'qolmas ekan biz erkin va teng huquqli jamiyat qura olaymiz. Ommaviy axborot vositalarining 4-hokimyat sifatida qanchalik kuch ekaniga oxirgi yillarda guvoh bo'lyapmiz. Ha, biz hali juda ko'p ish qilishimiz kerak bu borada. shaxsan men bizdagi boshqaruv sistemasini isloh qilishimiz kerak deb hisoblayman. fuqarolarimiz Melitsiya yki hokim deganda dag'-dag' qaltirashi , xuddi erkin yashayotgani jinoyatday qo'rqib terga botishi emas balki, bu va bu kabi o'rganlar unining huquqlarini amalga oshirishda, davlatimizning rivojlanishida bir xizmatchiga qaraganday qaraydigan darajaga kelishi lozim. O'zbekiston Respublikasi 18-konistitutsiyasida belgilangani kabi hamma teng huquqli ekani.davlat qurilishida ayrim organlar xizmat vazifasi doirasida o'z majburiyatlarini amalga oshirish uchun aniq belgilangan vakolatlaridan foydalanishga ruxsat etilishi tushunlishi shart.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ушбу урушга жиҳод номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас». Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқаролардан Россия ва Украина ҳарбий ҳаракатларида иштирок этмасликн...

    23.09.2022, 16:35

    «Ўзбекнефтгаз»: Коррупцияга қарши курашиш тизими мувофиқлик сертификати назорат аудитидан ўтказилди

    23.09.2022, 16:30

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна ошди

    23.09.2022, 16:23

    Самарқанддаги шифохонада боласига шафқатсиз муносабатда бўлган аёлга жазо тайинланди

    23.09.2022, 15:12

    Сурхондарёдаги туман тиббиёт бирлашмасида бюджетдан ажратилган пуллар талон-торож қилинди

    23.09.2022, 15:06

    «Одамлар ўлиб кетяпти, оддий одамлар тушунган нарсани раҳбарлар тушунмаяпти» — Россия ва Украина можароси ҳақида ўзбекистонликлар қандай фикрда?

    23.09.2022, 14:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.