Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Украина президенти Владимир Зеленский урушнинг 211-кун якунлари бўйича мурожаатини эълон қилди, дея хабар қилади Meduza.

Украина президенти матбуот хизмати

Украина президенти матбуот хизмати
Фото: Reuters

Зеленский ўз нутқининг бир қисмини Россияда эълон қилинган сафарбарликка бағишлади. Эътиборли жиҳати, Украина раҳбари ўз мурожаатини айнан рус тилида билдирди.

Мен русларга нима бўлаётганини рус тилида тушунтираман.

Ушбу урушда олти ой ичида 55 минг рус аскари ҳалок бўлди. Ўн минглаб одамлар ярадор ва майиб бўлди. Кўпроғини истайсизми? Йўқми? Унда норозилик билдиринг. Курашинг. Қочиб кетинг. Ёки Украина асирлигига таслим бўлинг. Булар омон қолиш учун вариантлардир.

Россиянинг сафарбарлик тўғрисидаги қарори — ўнлаб йиллар давомида хорижий давлатни босиб олишга тайёр бўлган шахсий армияси бунга дош бера олмагани ва парчаланиб кетганини очиқ тан олишдир. Ва энди сафарбарлик туфайли Россия фуқароларининг аксарияти учун Россиянинг Украинага қарши уруши телевизор ёки Интернетдаги нарса эмас, балки ҳар бир рус уйига кирган нарсадир.

Айнан Украинанинг кучига Россия раҳбарияти муносабат билдирмоқда, бу эса уларнинг тактикасини ўзгартириб, кўпроқ ўз фуқаролари ва ресурсларини урушга жалб қилишга ҳаракат қилмоқда.

Ғалабамиз учун курашаётган ва меҳнат қилаётган барчага раҳмат айтаман.

Владимир Зеленский, Украина президенти

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар