Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ал-Сауд Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқотда можаро томонлари ўртасидаги музокараларда воситачи бўлишга тайёрлигини маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Араб шаҳзодаси бу воситачиликни биринчи марта таклиф қилаётгани йўқ. Унинг энг биринчи таклифи уруш бошланганидан бир неча кун ўтгач билдирилган эди.
«Валиаҳд шаҳзода қиролликнинг инқирозни сиёсий йўл билан ҳал қилиш йўлидаги барча халқаро саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашдан манфаатдорлигини тасдиқлади ва инсонпарварлик таъсирини юмшатишга ёрдам бериш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришни таъкидлади», — дейилади хабарда.
Украина президенти валиаҳд шаҳзодага яқинда якунланган маҳбусларни алмаштириш операциясида иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирди.
Аввалроқ ибн Салмон Россия Украинадаги жанговар ҳаракатлар пайтида асирга олинган ўн нафар хорижликнинг озод қилинишида қатнашган эди.
Изоҳ (0)