Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Япония 24 йил ичида биринчи марта бугун, 22 сентябрда валюта интервенсиясини амалга оширди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Фото: CNN

Фото: CNN

 

Валюта интервенсияси — мамлакат марказий банкининг валюта бозорига ва валюта курсига чет эл ёки миллий валютанинг катта суммасини сотиб олиш ёки сотиш йўли билан аралашуви.

Яъни Япония ўз валютасини АҚШ долларига нисбатан янада заифлашишига йўл қўймаслик учун иена сотиб олиб, унинг қийматини оширишга ҳаракат қилди.

Ушбу валюта интервенсиясидан сўнг, иена долларга нисбатан 2 фоизга ошиб, бир доллар учун 141,1 иенани ташкил қилди.

Ҳукумат бу ҳаддан ташқари ўзгарувчан курслардан хавотирда. Шу сабабли эндигина қатъий чоралар кўрди, — деди Япония молия вазирининг халқаро ишлар бўйича ўринбосари Масато Канда ушбу камдан кам учрайдиган ҳаракат ҳақида.

Мамлакат молия вазири Шуньичи Suzuki матбуот анжуманида валюта интервенсияси маълум даражада ижобий таъсир кўрсатганини ва Япония бозордаги ортиқча волатилликни қабул қилмаслигини айтди.

Бироқ таҳлилчилар бу ҳаракат иена курсининг пасайишини узоқ вақтгача тўхтатиб қўйишига шубҳа қилмоқда. Валюта жорий йилда қарийб 20 фоизга қадрсизланиб, 24 йиллик энг паст даражага тушиб кетган.

Бугунги қарор Япония ҳукуматининг 1998 йилдан бери биринчи марта иена сотиб олиш орқали валюта бозорига интервенсияси бўлди.

22 сентябрь кун бошида Япония банки ўзининг пул-кредит сиёсатини сақлаб қолишини эълон қилди. Бу орқали мамлакат инфляцияни юмшатиш учун фоиз ставкаларини оширишга интилаётган G7 давлатлари орасида устун бўлиб қолишга қарор қилганини кўрсатди.

 

Япония охирги марта 1998 йилда Осиё молиявий инқирози пайтида ўз валютасини қўллаб-қувватлаш учун интервенсия қилган эди.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Путин расмий қароргоҳида зинадан йиқилиб тушгани айтилмоқда
Маҳаллий
«Машина минишни қимматлаштириш керак». Дониёр Ғаниев тирбандликларни камайтириш, аҳолини жамоат транспортига ўргатиш учун нималар қилиш зарурлиги ҳақида
Маданият
«Уйда ёлғиз» фильми юлдузи шапкаси ёнаётган саҳнани суратга олиш пайтида боши куйиб қолгани ҳақида гапирди