Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Украинадаги босиб олинган ҳудудларда референдум ўтказиш режасини қоралади.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

«Биз Украинанинг Россия назорати остидаги айрим ҳудудларида бир томонлама референдум ўтказишга уринишлардан хавотирдамиз. Бундай ноқонуний амалиёт халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмайди. Аксинча, бу дипломатик жараённинг тикланишига тўсқинлик қилади ва беқарорликни чуқурлаштириш», — дейилади баёнотда.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, мустақиллиги ва суверенитети қўллаб-қувватланишини таъкидлади ва «ҳозирги урушни тинч музокаралар йўли билан ҳал этиш учун ҳар қандай тарзда ҳисса қўшишга тайёрлигини яна бир бор таъкидлади».

Шу пайтгача Анқара, Россия Украинанинг босиб олинган ҳудудларида референдум ўтказиш ҳақидаги эълонларига изоҳ бермаган эди.

23—27 сентябрь кунлари Россия назоратидаги Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудларини Россия таркибига қўшиш бўйича референдум ўтказиш режалаштирилган. Бу қарор аллақачон Европа Иттифоқи, НАТО, АҚШ ва бошқа қатор давлатлар томонидан қораланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди