Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда жорий йил август ойида иккиламчи бозорда (эски уйлар) уйларнинг ўртача нархи ўсиши 0,5 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази «Дарё»га маълум қилди. 

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Эски уйлар нархи июнь 2,7 фоизга, июль ойида эса 2,5 фоизга ошган эди. Шу тариқа ўсиш кўрсаткичлари секинлашди.  

Уй-жой нархининг сезиларли ўсиши қуйидаги вилоятлар кузатилди: 

  • Хоразм — 6,1 фоиз; 
  • Қашқадарё — 1,9 фоиз; 
  • Фарғона — 1,8 фоиз.

Тошкент шаҳри ва вилоят административ марказларида иккиламчи уй-жой бозоридаги нархлар ўзгариши (1 кв метр учун долларда)

Тошкент шаҳри ва вилоят административ марказларида иккиламчи уй-жой бозоридаги нархлар ўзгариши (1 кв метр учун долларда)
Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Уй-жой нархининг энг кўп пасайиши қуйидаги вилоятларда қайд этилди: 

  • Сурхондарё — 5,3 фоиз; 
  • Андижон — 2,1 фоиз; 
  • Сирдарё — 1,2 фоиз; 
  • Навоий — 1,1 фоиз.

Август ойида Тошкент шаҳрида иккиламчи кўчмас мулк бозорида нархлар ўсиши бироз секинлашди ва 1,4 фоизни ташкил этди. Июнь ойида бу кўрсаткич 2,4 фоиз, июль ойида эса 2,9 фоиз бўлган эди. 

Уй-жой нархининг энг катта ўсиши Чилонзор, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида қайд этилди. Сергели туманида нархларнинг пасайиши кузатилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда эски уйларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари йил охирида очилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди