Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—август ойларида хорижга қиймати 66,2 миллион долларга тенг бўлган 74,3 минг тонна шафтоли экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, шафтоли экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 20 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп шафтоли экспорт қилган давлатлар:

  • Россия – 62,9 минг тонна;
  • Қирғизистон – 6,1 минг тонна;
  • Қозоғистон – 4,5 минг тонна;
  • Туркманистон – 471 тонна;
  • Беларусь – 261 тонна.
2022 йилнинг 8 ойида хорижга энг кўп шафтоли экспорт қилган ҳудудлар:
  • Фарғона вилояти – 42,2 минг тонна;
  • Самарқанд вилояти – 6,2 минг тонна;
  • Тошкент вилояти – 6 минг тонна;
  • Хоразм вилояти – 5,3 минг тонна.

Изоҳ
Асосий янгиликлар