Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Россия ўз йўлини танлаганини ва «орқага қайтиш йўқ» эканини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Россияда эълон қилинган қисман сафарбарлик Украинада референдумлар бўлиб ўтишини, ДХР, ЛХР ва «бошқа ҳудудлар» Россия таркибига киришини билдиради.
«Россия нафақат сафарбарлик имкониятлари, балки Россиянинг ҳар қандай қуроллари, жумладан, стратегик ядровий қуроллар ва янги тамойилларга асосланган қуроллардан ҳам бундай ҳимоя учун фойдаланиш мумкинлигини эълон қилди», — деб ёзди Медведев.
Кеча, 21 сентябрь куни АҚШ армиясининг Европадаги собиқ қўмондони Бен Ходжес агар Россия Украинадаги можаро вақтида ядро қуролидан фойдаланса, АҚС HRоссия Қора денгиз флотига зарба бериши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга доир:
- Видео: Москва ва Петербургдан амалга оширилаётган сон-саноқсиз парвозлар
- «Россия БМТ низомининг асосий тамойилларини уялмасдан бузди» — Байден Путиннинг ядро қуроли борасидаги таҳдидларига тўхталди
- «Урушни тўхтатиш учун ҳамма Путинга максимал босим ўтказиши керак» — Макрон Россиядаги сафарбарлик ҳақида кескин фикр билдирди
Изоҳ (0)