• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    « ‘Дада, парҳез қилмасангиз, ўласиз’, дердим». Жаноб Расул отасининг вафотидан олдин кўп койигани, энди эса уни соғинаётгани ҳақида (видео)

    Клиплари YouTube’да миллионлаб томоша қилинадиган таниқли хонанда Жаноб Расул «Дарё» интернет нашри учун эксклюзив интервью берди. Суҳбат давомида у болалиги, ота-онаси ва гуруҳда бири икки бўлмагач якка ижод қилишни истагани ҳақида гапирди.

    — Болалигим у қадар қизиқ кечмаган. Ҳамма қатори оддий бола бўлганман. Балиқ тутишни ва антенаси узун радиода қўшиқ тинглашни яхши кўрардим. Уни қулоғимга қўйиб, бир соатда бир бериладиган қўшиқни кутиб ўтирардим. Унгача бир аёл тинмай гапирарди. «Қачон тугар экан?» деб мен ҳам уни эшитиб ўтираверардим. Болалигимда ҳиндча қўшиқларни яхши кўрардим. Мактабда ўқидим, ундан кейин коллежга ўқишга кирдим. Шу билан катта бўлиб қолганимни билмай қолдим. Баъзиларнинг болалигига ўхшаб, меники унчалик қизиқарли бўлмаган.

    Оилавий шароит ва онамнинг хоҳиши билан 13 ёшимдан тўйларга чиққанман. Санъаткорлар чой ичиб дам олишаётган пайтда «Микрофонда овозим қандай чиқар экан?» деб бақириб таёқ еган пайтларим ҳам бўлган.

     

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Жаноб Расул болаликдан пул топишга қизиққани ва онасининг интилиши сабаб хонанда бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

    — Ҳақиқатан ҳам болаликдан пул топишга қизиққанман. Онам яхши яшашга интилган. Шу боис «Ўғлимнинг овози бор, яхши санъаткор бўлса кўп пул топади», деб «Севинч» гуруҳида қўшиқ айтишимни истаган. Бу гапим билан оилам моддий жиҳатдан қийналган, шунинг учун пул топишга қизиққанман дея олмайман. Дадам раҳматли еб-ичишни яхши кўргани учун уй солиб, машина олмаса ҳам рўзғоримиз бут бўларди. Ҳар куни ишдан гўшт ва шоколад билан кириб келарди. У яхши овқатлар қилинишини, дастурхонимиз тўлиб туришини истарди, — дейди хонанда.

    Отасининг вафотидан аввал уни кўп койигани ва энди эса уни соғинаётгани ҳақида 

    — Дадам раҳматлидан икки йил аввал айрилдик. У қандли диабет касаллиги билан оғрир эди. Бу касалликка чалинганлар мунтазам парҳез қилиши керак. Аммо дадам парҳезга риоя қилмади. Ҳатто, ҳазиллашиб ‘Дада диета қилмасангиз ўласиз’, деб видеога олганимда ‘Ўлсам мени эслаб қўйсанг бўлди’, деб кулиб қўйганди. Дадамнинг вафотидан кейин ҳеч бир ишимдан ҳаловат топаётганим, қувонаётганим йўқ. Уй-қуришим ҳам дадам билан қизиқ экан. Дадамсиз ҳаммаси оддийдек туюляпти, — дейди хонанда Жаноб Расул.

    Жаноб Расул «Севинч» номли кичик гуруҳда қўшиқ айтишни бошлагани ва у ерда келажагини кўрмагани учун яккахон ижодни бошлагани ҳақида

    — Онамнинг хоҳиши билан «Севинч» номли гуруҳда қўшиқ айтишни бошлаганман. Устозимдан жуда кўп нарсаларни ўргандим. Аммо гуруҳ таркибида ижод қилиб, келажагимни кўрмадим. Шундан кейин устозимнинг розилиги билан яккахон ижод қилишни бошладим. Аммо 5 йил ташкилий ва молиявий жиҳатдан жуда қийналдим.

    Гуруҳ билан ишлаш қийин. Энг катта келишмовчилик пулдан келиб чиқади. Энг аҳил гуруҳлар ҳам кун келиб, пул сабаб ажралади. Бир пайтлар «Уммон» гуруҳидаги Жасурга шу ҳақида айтганимда «Йўқ, биз аввалдан бир-биримизни таниймиз, бизда ҳеч қандай келишмовчилик бўлмайди», деганди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Шоҳруҳ уйланди. Кейин гуруҳ ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Чунки учта қўчқорнинг боши бир қозонда қайнамайди, — дейди хонанда Жаноб Расул.

    Мавзуга доир: 

    • «Жўжи қоро», «Акахонларим», «Эҳ, жўралар». Ҳаётдагидан кўра YouTube’да машҳур бўлган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)
    • Битта клипидан 40 000 доллар даромад олган хонанда ким? YouTube’да энг кўп томоша қилинган ўзбек клиплари (видео)

    22.09.2022, 11:43   Изоҳ (0)   25239
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Саида Раметовага Умрага йўлланма совға қилишди, Салимбойвачча билан танишган Эрали, ажрашганига ишора қилган Муқаддас Саъдуллаева

    21.09.2022, 22:45

    Жаноб Расул YouTube’дан йилига 100 минг АҚШ доллари олиши ҳамда 30 минг доллар сарфлаган клипи ҳақида (видео)

    21.09.2022, 20:44

    «Унвон олишим учун 2 000 АҚШ доллари сўрашган» — актриса Адолат Кимсанова пора бермаганидан ҳалигача афсусланиши ва жамиятда илдиз отган коррупция ҳақида (видео)

    21.09.2022, 18:45

    Фото: Чиқиндилардан иборат ўзига хос кўргазма

    21.09.2022, 18:30

    «Биласизми нима? Мен ‘Титаникъни суратга олганман» — Жеймс Кемерон «Аватар»даги хронометраж учун қандай курашганини сўзлаб берди

    21.09.2022, 16:50

    Тошкент халқаро кинофестивалининг фахрий меҳмони бўлган россиялик актёр Сергей Пускепалис вафот этди

    21.09.2022, 14:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.