Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Озарбайжон 2023 йилда мудофаа ва миллий хавфсизлик учун бюджет харажатларини 5,32 миллиард манатга (3,1 миллиард доллардан ортиқ) оширади. Бу 2022 йилги кўрсаткичдан 4,6 фоизга кўпдир, дея хабар бермоқда мамлакат Молия вазирлиги.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Вазирлик маълумотларида таъкидланишича, келаси йилги республика бюджети даромадлари 30,72 миллиард манатни (18 миллиард доллар) ташкил қилиши керак. Харажатлар 33,3 миллиард манат (19,5 миллиард доллар) бўлиши тахмин қилинмоқда.

13 сентябрга ўтар кечаси чегарада Арманистон ва Озарбайжон қўшинлари ўртасида янги тўқнашувлар бошланган эди. Ҳар икки томондан жами 176 нафар аскар ҳалок бўлди. 15 сентябрь куни Ереван Боку билан сулҳга эришилганини эълон қилди. Шу куни кечқурун Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти миссияси можаро зонасидаги вазиятни баҳолаш учун Арманистонга келди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар