Олтин нархи 15 сентябрда икки йиллик энг паст даражага тушганидан кейин ҳам пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Нью-Йорк товар биржасида декабрь ойидаги шартномалар котировкалари 0,86 фоизга пасайиб, бир троя унцияси учун 1662,80 долларни ташкил қилди.
Котировка — биржада амалдаги вазият ва қонунчилик нормалари, қоидаларига мувофиқ чет эл валюталари, қимматли қоғозлар курсини, товарлар нархини белгилаш ва уларни қайд этиш.
Олтин нархи бир кун аввал 1,9 фоизга тушиб кетди, бу июль ойи бошидан буён энг юқори кўрсаткич. Савдолар 2020 йил 3 апрелдан бери энг паст даражада — унция учун 1677,30 долларни ташкил этди.
Қимматбаҳо металлар нархи 13 сентябрда эълон қилинган АҚШда август ойидаги инфляция ҳақидаги маълумотлардан сўнг тушиб кетмоқда. Бу Фед ставкаларини агрессив равишда оширишда давом этиши ҳақидаги хавотирларни кучайтирди, бу эса ўз навбатида товарлар нархига босим ўтказди.
Аввалроқ глобал олтин нархлари бир ойлик энг паст даражага тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)