Россия газининг Европа Иттифоқига экспорти жорий йилда 50 миллиард куб метрга камайиши мумкин. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Александр Новакнинг интервьюсига таяниб, «ТАСС»хабар бермоқда.
Энергетика вазирлигидан олинган ҳисоб-китобларга кўра, экспорт тахминан 50 миллиард куб метрга қисқаради, — деди у.
15 сентябрдаги маълумотларга кўра, йил бошидан бери мамлакат газ қазиб олишни деярли 16 фоизга яъни 300,8 миллиард куб метргача қисқартирган. МДҲдан ташқари мамлакатларга газ экспорти 8,5 ой ичида 38,8 фоизга қисқарган ( 53,7 млрд куб метрга) 84,8 млрд куб метрга тушган.
Сентябрда «Газпром»нинг ўртача кунлик экспорти август ойига нисбатан 22 фоизга — 173 миллион куб метргача камайган.
2021 йилда «Газпром»нинг МДҲдан ташқари давлатларга газ экспорти 185 миллиард куб метрдан ошганди.
Аввалроқ Финляндия газ истеъмолини камайтириш бўйича Европа Иттифоқида рекорд ўрнатгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)