«Газпром» маълумотларига кўра, ҳозирча ҳеч бир ишлаб чиқарувчи Европага газ етказиб беришни Россия компанияси каби тез ва кўп миқдорда амалга ошира олмайди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Газпром» бошқаруви раиси ўринбосари Олег Аксютиннинг фикрича, Европа ва Осиё ўртасидаги энергия бозоридаги рақобат LNG нархининг ошишига ва ресурснинг кам етказиб берилишига олиб келади.
Аксютиннинг фикрича, муаммони «Шимолий оқим 2» газ қувурини ишга тушириш орқали ҳал қилиш мумкин.
Шу билан бирга, Европа ҳозирги каби, осиёлик импорт қилувчилар билан ушбу хом ашё учун қаттиқ рақобатлашиши керак. Натижада, мавжуд шарт-шароитлар жаҳон газ бозорида LNG тақчиллигининг юзага келишига, бу эса нархларнинг ошишига сабаб бўлади, — деди Санкт-Петербургдаги «Газпром» вакили.
Бугун, 15 сентябрь куни «Газпром» ҳам МДҲдан ташқари давлатларга газ экспорти камайгани ҳақида хабар берди (ўтган йилга нисбатан -38,8 фоиз). Россия компанияси ишлаб чиқариш ҳажмини ҳам қисқартирди (йиллик ҳисобда -15,9 фоиз).
Аввалроқ Финляндия газ истеъмолини камайтириш бўйича Европа Иттифоқида рекорд ўрнатгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)