Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги боғчада 40 дан ортиқ бола овқатдан заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Вилоят мактабгача таълим бошқармаси мазкур хабарлар ёлғон эканлиги, болаларда овқатдан заҳарланиш аломатлари мавжуд эмаслигини маълум қилди.

Раддияда айтилишича, 14 сентябрь куни Олтиариқ тумани Тиббиёт бирлашмаси ШТТЁ қабул бўлими болалар пости ва Юқумли касалликлар бўлимига Олтиариқ тумани «Беруний» МФЙ, А.Обиджон кўчаси 125-уйда жойлашган 39-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган (3 ёшдан 5 ёшгача бўлган) жами 8 нафар бола иситма, қайт қилиш, ич кетиши, умумий ҳолсизлик шикоятлари билан кеч соат 18:00 да ота-оналари томонидан олиб келинган.

Болалар туман Юқумли касалликлар бўлимида даволовчи шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, дастлабки алиментар диарея бирламчи ташхиси қўйилган ва улар Юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган. Ҳозирда болаларнинг умумий ҳолати қониқарли.

Олтиариқ туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ш.Бузруков имзоси билан тақдим этилган маълумотномада қайд этилишича, болаларнинг ахлатидан, қусуқ массаларидан ва овқат қолдиқларидан вилоят ва туман СЕО ва ЖСБ бактериологик таҳлил учун намуналар олинган.

«Болаларда овқатдан заҳарланиш аломатлари мавжуд эмас. Шунингдек, ушбу беморлар билан бир гуруҳда бўлган 26 нафар бола стационар шароитда назоратга олинган бўлиб, болалар соғлиғида касаллик аломатлари йўқ. Туман Юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда», — дейилади Фарғона вилояти МТБ хабарида.

Вилоят прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Олтиариқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилаётганини, экспертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий экспертизалари тайинланганини маълум қилганди. Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар