Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Дарё»да Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик мазкур ҳолат туман ҳокимлиги назоратига олингани маълум бўлди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги томонидан ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилди. Маълум қилинишича, ҳолат Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси томонидан ўрганилган. Ўрганиш давомида мажбурий меҳнатга йўл қўйганлик ҳолати ўз тасдиғини топмаган.

Бироқ Меҳнат кодексининг 125-моддаси «Иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан, иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт», деб қайд этилган талаблари бузилганлик ҳолати аниқланди, — дейилади муносабатда.
Қайд этилишича, 29 август куни мактабдаги меҳнат вазифасини бажармаган ва келишув асосида иш ҳақи эвазига синф хонасини таъмирлаган ходимга табел ишлаганлиги аниқланган.

Аниқланган ҳолат юзасидан мактаб директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисмига мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, мажбурий меҳнатга жалб қилинган ўқитувчилар «Дарё»га шикоят қилиб, «Кўпчилик ўқитувчилар мактаб директорига қарши чиқолмайди. Агар кимдир айтганини қилмаса, унинг дарс соатини камайтиришга, ҳужжатларидан камчилик топишга киришиб кетади», — деганди.

Бундан аввалроқ Олтинкўл туманидаги 1-сонли мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани, воқеа ортидан мактаб директори ҳайфсан олгани маълум қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар