Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

UzDongju paint company устав капиталидаги 50 фоиз улушни хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси танлаб олинди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

Фото: UzDongju

Фото: UzDongju

Танлов жараёнида 2 та профессионал ташкилотлар, жумладан консорсиум шаклидаги таклифлар қабул қилиниб, уларнинг молиявий таклифи, соҳадаги тажрибаси, малакаси ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ёндашувлари асосида сараланди.

Саралаш натижасида Rezolut компанияси томонидан Dentons юридик фирмаси билан консорсиум шаклида берган таклифи энг мақбул деб топилиб, хусусийлаштириш бўйича консултант сифатида тайинланди.

Rezolut компаниясининг асосий фаолияти консалтинг, компанияларнинг халқаро ва маҳаллий бизнес фаолиятини комплекс қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тижорат низоларини ҳал қилиш ҳисобланади.

Асосий мижозлари: давлат ташкилотлари, ишлаб чиқариш ва қурилиш корхоналари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқалар.

Компания ҳақида маълумот

UzDongju paint company — автомобиллар учун лак-бўёқлар, пломба ва кузовларга дастлабки ишлов бериш учун кимёвий моддалар, тунука идишлар ва металл бочкалар, резина қистирмалари ишлаб чиқарувчи корхона.

Компания, шунингдек, спорт пойабзали ишлаб чиқариш цехини ўз ичига олади. Унинг устав капитали — 28,7 млрд сўм.

2021 йил якунига кўра, компания 49,2 млрд сўм соф тушум олган.

Аввалроқ Ангрен труба заводини хусусийлаштириш жараёни давом этаётгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар