Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Беларусь президенти Александр Лукашенко ШҲТ бош котиби Чжан Мин билан учрашувда мамлакати «Шанхай оиласи»нинг тўлақонли аъзосига айланиш вақти келгани ҳақида гапирди.

Фото: «БелТА»

Фото: «БелТА»

«Бизни бу йўлда қўллаб-қувватлаётганингизни биламиз ва бунинг учун сиздан жуда миннатдормиз», – дейди раҳбар. Лукашенконинг айтишича, ШҲТга аъзо бўлиш катта муваффақият ҳисобланади.

«Биз 12 йил олдин ШҲТ билан ҳамкорликни бошлаганмиз. Ўз-ўзидан ёки тасодифан эмас. Ўшанда бу ташкилот ёш эди, дунё ҳамжамиятида ўз ўрнини топишга уринаётган эди. Бугун эса ШҲТ нуфузли тузилмага айланди, унга катта умидлар билан қарашмоқда», — дея таъкидлади у.

Мавзуга доир: Беларусь ҳам Ўзбекистон ва Россиянинг «Агроэкспресс» лойиҳасига қўшилиши мумкин

Изоҳ
Асосий янгиликлар