Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 15 сентябрь куни Самарқандга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, аэропортда уни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган.
Олий мартабали меҳмон Ҳазрати Хизр мажмуасидаги Ислом Каримов мақбарасига келиб, биринчи президент хотирасига ҳурмат бажо келтирган ва қабрига гул қўйган.
Туркия етакчисининг ташрифи дастурида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)