Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Ўзавтосаноат»нинг 2022 йилнинг январь—август ойларидаги соф фойдаси  241 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда «Дарё»га компания молиявий ҳисоботидан маълум бўлди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан деярли икки баравар ошди — ўшанда фойда 136 млрд сўм бўлган эди. 

Маҳсулот таннархи ҳам сезиларли даражада ошди – 8,4 триллион сўмдан 15,8 триллион сўмга етди. Компания дивидентлар шаклида 150 млрд сўм даромад олган. Бу ўтган йилга нисбатан 3 баробар кўпдир. 

«Ўзавтосаноат» йил бошидан бери 16,5 миллиард сўм солиқ тўлаган.

Бундан ташқари компания валюта курси фарқидан 7,2 млрд сўм зарар кўрган. Зарар миқдори ўтган йилга нисбатан 2,5 баробар кўп. 

Июль ойидаги ҳисоботда «Ўзавтосаноат»нинг фойдаси ўтган йилга нисбатан 25 млрд сўмга камайган эди.

Аввалроқ UzAuto Motors соф фойдаси 2 трлн сўмга яқинлашгани ҳақида хабар берилган эди

Изоҳ
Асосий янгиликлар