Навоий вилояти, Кармана туманидаги Hanjin Navoi Complex меҳмонхонаси кимошди савдосига қайта қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот изоҳида ёзилишича, Hanjin Navoi Complex меҳмонхонаси 51 та хонадан иборат, 58 ўринга мўлжалланган бўлиб, барча жиҳозлари билан биргаликда сотилади.
Ер участкасининг умумий майдони — 1,8 гектар. Бинонинг майдони — 7 940 квадрат метр. Меҳмонхонада сув, электр, газ таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган меҳмонхонанинг бошланғич баҳоси — 16,5 млрд сўм эди. Эндиликда унинг нархи ўзгариб, 13,2 млрд сўмга тушди.
Аризалар 3 октябрь соат 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ «Самарқанд Дори-дармон» аукционда 2,1 млрд сўмга сотилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)